Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
0. Фарғона водийсидаги ниҳоятда камёб эндемик ўсимлик.
Кўп йиллик ўт, бўйи 10–20 см. Пояси ингичка, оқ тукли. Барги 1–2–3 жуфт баргчали, узунлиги 1–2–6 см, япроқчалари юмалоқ. Косачаси 12–18 см узунликда, оқ ва қора тукчалари тарқоқ. Байроқчаси сариқ, узунлиги 20 мм, қанотчаси 17–18 мм узунликда, қайиқчасининг узунлиги 18–20 мм. Дуккаги 20– 50 мм узунликда, бандининг узунлиги 2–3 мм, тўғри, текис оқ тукли тумшуқчасининг узунлиги 8–10 мм.
Фарғона водийси: Фарғона вилояти (Янгиариқ)да тарқалган.
Шўрхок тупроқларда ўсади.
1928 йили бир мартагина А. Йоффе томонидан йиғилган. Бу тур йўқолиб кетган бўлиши мумкин.
Уруғидан кўпайган.
Ўсимлик тарқалган жойларда хўжалик ишлари юритилиши туфайли камайиб кетган.
Бу ҳақда маълумотлар йўқ.
Муҳофаза қилинмаган.