Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
Помир-Олой тизмасидаги сон жиҳатдан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик.
Кўп йиллик монокарп ўсимлик бўлиб, бўйи 1,5–1,8 м, саримсоққа хос кучли ҳидга эга. Илдизи йўғон, вертикал илдизпояли. Оддий каудексли. Пояси якка, барглари юмшоқ, нозик, тезда сўлиб қолади, юқори қисми деярли туксиз. Тўпгули – кенг, шингилли. Соябонлари кўп, барчаси мева тугади. Соябончалари 10–15 гулли, ўрама баргчасиз. Гулбандлари қисқа, 0,5–0,8 см. Косачабаргларининг тишчалари майда, уч қиррали. Гултожибарглари сариқ, 2–2,5 см узунликда, чўзинчоқ-эллипссимон. Меваси 1,9–2,7 см узунликда, эни эса 0,9–1,2 см, тескари тухумсимон, чўзинчоқ-тухумсимон, овалсимон ёки эллипссимон, орқа томондан сиқилган, ясси, туксиз. Апрель-май ойларида гуллаб, июнь-июль ойларида мевалайди.
Жанубий Тожикистон, Ўрта Осиё (Жануби-Ғарбий Помир-Олой), Жанубий Ўзбекистон эндемиги (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари).
Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги ёнбағирларда ва қояларда ўсади. Сони. Табиатда якка-якка ёки кичик-кичик популяцияларни ташкил қилган ҳолда ўсади. Умумий сони аниқланмаган.
Табиатда якка-якка ёки кичик-кичик популяцияларни ташкил қилган ҳолда ўсади. Умумий сони аниқланмаган.
Уруғидан кўпаяди.
Сўнгги 20 йил мобайнида табиатдан фойдаланувчилар томонидан ўсимлик ширасининг режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши натижасида табиий захиралари ва популяцияларининг ўсиш майдонлари кескин қисқариши кузатилмоқда.
ЎзР ФА Ботаника институти мутахассислари томонидан хўжалик шартномалари асосида Боботоғ ўрмон хўжалиги ҳудудларида сунъий плантациялари ташкил этилган.
Табиатда мавжуд популяциялари қатъий назоратга олиниши керак. Мазкур популяциялардан ўсимлик сунъий плантацияларини ташкил қилишда фойдаланиш лозим.