Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БЕЖИРИМ ЮРИНЕЯ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистоннинг жанубига хос эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см атрофидаги кўп йиллик ўт. Поялари кўп, асоси оқиш, пахмоқ тукли, пастки қисми чалкаш ва сийрак безчали туклар билан қопланган, тик чизиқли (жўякли), шохчалари якка каллакли. Барглари чўзиқроқдан наштарсимонгача, четлари текис ёки сийрак тишли, ўткир, туксиз, безчали, устки томони ғадирбудур. Ёпирма баргларининг япроқлари бандига қараб тораяйиб боради. Поядаги барглари бандсиз, поя бўйлаб пастга қараб ёпишган. Саватчаси косачасимон, туксиз ёки сийрак чалкаш тукли. Ўрама баргчалари 4–5 қаторли, яшил, ички томонидагилари қирмизи рангли. Тожи пушти рангли, саватчанинг четидаги гуллари пастга қараб осилган, қалин безчали. Уруғи силлиқ. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари: Ҳисор тизмасининг ғарбий тармоқларида, Бойсунтоғ ва Кўҳитангда тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки ва ўрта қисмларида тошли ёнбағирларда ва очилиб қолган ола жинсларда ўсади.

Сони

Жуда кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўзига хос тупроқ шароитида ўсишга мослашганлиги учун кичик майдонларда сақланиб қолган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.