Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
2. Ғарбий Помир-Олойда тарқалган жуда камёб эндемик ўсимлик.
Бўйи 1 м гача етадиган икки йиллик ўт. Пояси ғуж-ғуж тукли, йўл-йўл чизиқли, баргли, асосидан тарвақайлаб шохланган. Барглари нисбатан юмшоқ тиканли, устки томони чалкаш тукли, пастки томони кулранг қалин тукли. Поянинг пастки қисмидаги барглари бандсиз, пояни ярим қамраб туради, патсимон бўлакли, четлари нотекис тикансимон тишли; ўрта қисмидаги барглари бандсиз, бўлакли, четлари майда тикансимон тишли; юқоридагилари бандсиз, юмалоқроқ, четлари тикансимон тишли. Саватчалари юмалоқ, йирик, узунлиги 4 см, диаметри 3–3,5 см, қалин чалкаш тукли. Ўрама баргчалари қаттиқ. Тожи пушти рангли. Уруғи тескари тухумсимон, силлиқ, ялтироқ. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.
Қашқадарё вилояти: Қашқадарё сув ҳавзаси – Ҳисор тизмасининг ғарбий қисмида, Зарафшон тизмасининг жанубий ёнбағридаги Оёқчи дарё водийсида тарқалган.
Тоғларнинг ўрта қисмидаги тошли ёнбағирларда ўсади.
Табиатда кам тарқалган.
Уруғидан кўпаяди.
Бу турнинг маълум ўсиш шароитига мослашганлиги унинг камайишига сабаб бўлмоқда.
Маълумотлар йўқ.
Ҳисор қўриқхонасида муҳофаза қилинади.