Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ШУБҲАЛИ КАРРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Помир-Олойда тарқалган жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси унча чуқур бўлмаган чизиқли, чалкаш тукли, сийрак баргли. Ёпирма барглари кам, чўзиқ наштарсимон, пастки томони оқиш қалин тукли, патсимон қирқилган, четлари тикансимон тишли. Поядаги барглари майда, бандсиз, пояни ярим қамраб туради. Саватчаси тухумсимон, диаметри 10–12 мм, туксиз. Ўрама баргчалари кўп, қаттиқ чармсимон. Тожи сариқ. Уруғи тескари тухумсимон, деярли тўрт қиррали. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Навоий вилоятлари: Молгузар, Нурота тизмаларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги шағалли, майда жинс тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсиб турган ерларининг ўзлаштирилиши ва чорва молларининг кўплаб боқилиши унинг камайишига сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.