Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
Бўйи 70 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Поялари бандсиз безчали, юқори қисми сийрак шохли, шохчалари кўп саватчали. Тўпгули рўваксимон. Барглари чармсимон, ҳар икки томони яшил, устки томони бандсиз безчали, пастки томони жуда сийрак чалкаш тукли. Ёпирма барглари бандли, чўзиқ наштарсимон, патсимон бўлакли. Поядаги барглари бандсиз, наштарсимон, патсимон бўлинган. Саватчаси чўзиқ цилиндрсимон. Тожи сариқ рангда. Уруғи очкулранг, қора доғли, уч қиррали, учи уч тишли. Июль–август ойларида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади.
Сурхондарё вилояти: Боботоғда тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.
Тоғларнинг ўрта қисмидаги очилиб қолган ола жинсларда ўсади.
Табиатда жуда кам учрайди, фақат бир жойда маълум.
Табиатда жуда кам учрайди, фақат бир жойда маълум.
Уруғидан кўпайса керак.
Тур маълум тупроқ шароитида ўсишга мослашганлиги оқибатида камайиб бормоқда.
Маълумотлар йўқ.
Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.