Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
3. Ғарбий Тянь-Шанга мансуб камёб эндемик ўсимлик.
Илдизи ёғочланувчи, кўп бошчали, пояси кўп, бўйи 35–45 см га етадиган, чалкаш қалин тукли, якка каллакли кўп йиллик ўт. Барглари чармсимон, устки томони кулранг-яшил, чалкаш тукли, пастки томони оқиш қалин тукли. Ёпирма барглари ва поянинг пастки қисмидаги баргларининг узунлиги 14–25 см, энг юқоридаги барглари тиканли бўлакларга ажралган. Саватчаси цилиндрсимон, туксиз. Ўрама баргчалари кўп. Тожи пушти рангли. Уруғи тескари тухумсимон, туксиз, силлиқ. Август ойида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади.
Тошкент вилояти: Угом тизмасидаги Қурушйўл довонида, Тепарсойда тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.
Тоғларнинг юқори қисмида майда жинс тупроқли ёнбағирларда ўсади.
Табиатда кам тарқалган.
Уруғидан кўпаяди.
Чорва молларининг кўплаб боқилиши сабабли камайиб бормоқда.
Маълумотлар йўқ.
Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғида жойлашган.