Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
1. Зарафшон тизмасидаги камёб тур.
Бўйи 40 см га етадиган пояси йўл-йўл чизиқли (жўякли), қалин тукли, сербарг, асосидан шохланувчан, якка каллакли, икки йиллик ўт. Барглари яшил рангли, устки ва пастки томони чалкаш тукли, қирраси тикансимон тишли. Ёпирма ҳамда поянинг пастки қисмидаги барглари қисқа бандли, патсимон бўлинган. Поянинг ўрта қисмидаги барглари чўзиқ, четлари бўлакли, юқори қисмидагилари эса юмалоқ, пояни ярим қамраб туради, учи қаттиқ, тиканли. Саватчаси ясси-юмалоқ (диаметри 2,5–3,5 см), кўп гулли. Ўрама барглари кўп, дағал. Тожи пушти рангли. Уруғи чўзиқ тухумсимон. Май–июль ойларида гуллаб, меваси июль–августларда етилади.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари: Зарафшон тизмаси (Ургут қишлоғи атрофлари, Самарқанд тоғлари, Оқсой қишлоғи атрофи)да тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.
Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларидаги жарликлар, сурилмалар ҳамда шағалли ёнбағирларда ўсади.
Табиатда жуда кам учрайди.
Уруғидан кўпаяди.
Чорва молларининг ҳаддан ташқари кўп боқилиши ва хашак учун ўриб олиниши сабаб бўлмоқда.
Аниқ маълумот йўқ.
Китоб давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.