Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
3. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги жуда камёб эндемик ўсимлик.
Бўйи 1 м гача етадиган бута. Ўсимликнинг барча қисми (баргларидан ташқари) безчали туклар билан қопланган. Барглари 5 бўлакли. Бўлакларининг эни 1,5–4 см. Гуллари кўпгулли шингил ҳосил қилиб ўрнашган, оқиш рангли. Меваси кўп уруғли, резавор. Июль ойида гуллаб, меваси август ойида пишади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор тизмасида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.
Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмларидаги тошли ёнбағирлар, сурилмалар ва қояларнинг ёриқларида ўсади.
Табиатда якка-якка бўлиб ўсади.
Уруғидан кўпаяди.
Меваси дориворлик хусусиятига эга бўлганлиги учун кўплаб териб олинади.
Манзарали ва доривор ўсимлик сифатида оз бўлса ҳам боғларда ва ҳовлиларда экилади.
Ҳисор қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Мавжуд тўплари устидан назорат ўрнатиш ва биологик хусусиятларини ўрганиш лозим.