Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КУДРЯШЕВ АРСЛОНҚУЙРУҒИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ҳисор тизмасидаги эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 35–55 см га етадиган, тўғри ўсувчи, оддий, баъзида бироз шохланган кўп йиллик ўт. Пояси қалин, кулранг туклар билан қопланган. Баргининг икки томони тукли, узунлиги 3–6 см, эни 2,5–4 см. Гул бандидаги барги кенг ромбсимон, асоси понасимон. Гуллари халқасимон ўрнашган, узунлиги 3,5–9 см. Гулёнбаргчаси қалами-наштарсимон, баъзида учи қайрилган, қалин туклар билан қопланган, гул косача баргидан бироз қисқа. Гулкоса баргининг узунлиги 6–6,5 мм, қалин тукли. Гултож барги майда, узунлиги 10–12 мм, рангли. Ёнғоқчаси оқиш-жигарранг, уч қиррали, учига томон қийшиқ, ўткирлашган, узунлиги 2 мм гача, июнда гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ғарбий Ҳисорнинг (Бешнов тоғи) шимолий ёнбағрида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг юқори қисмидаги шимолий тошлоқ ёнбағирларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўп боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.