Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
1. Қизилқумдаги жуда камёб эндемик ўсимлик.
Бўйи 20–30 см га етадиган кўп йиллик ўт. Илдизи шолғомсимон. Пояси қалин, оддий ҳурпайган туклар билан қопланган. Ёпирма барглари кенг тухумсимон, қисқа бандли, япроғининг четлари тишсимон ўйилган, оддий тукли. Поядаги барглари ёпирма баргларга ўхшаш, лекин майдароқ. Гуллари майда, ярим ҳалқа бўлиб гулолди баргчалари қўлтиғида ўрнашган. Косачанинг узунлиги 20–25 мм, карнайсимон, қайтақиси кенг, оддий ва сийрак безчасимон туклар билан қопланган. Тожининг узунлиги 28–31 мм, оқ рангли, пастки лаби сариқ. Тож найининг ташқи томони туксиз, ичи эса тукли ҳалқага эга. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.
Бухоро вилояти: Қизилқумда тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.
Текисликлардаги сур-қўнғир тусли тупроқларда ўсади.
Биринчи марта 1871 йил 5 майда Карак чўлидан ва шу йил Карак тоғининг шарқий этакларидан терилган (Чимкент вилояти). Охирги бор 1956 йили Ғиждувон туманига қарашли Янгиқудуқ яқинидан топилган (Бухоро вилояти). Сўнгги йилларда бу турни топиш учун уюштирилган экспедициялар натижасиз тугаган.
Уруғидан кўпаяди.
Чорва молларининг ҳаддан ташқари кўп боқилиши унинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади.
Маълумот йўқ.
Муҳофаза қилинмайди.