Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОБУР ФЛОМОИДЕСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Ўзбекистондаги ғоят камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40–50 см га етадиган кўп йиллик ўт. Пояси бақувват, туксиз, пастки қисмидан тарвақайлаб шохланган. Ёпирма барглари чўзиқ, асоси кенг понасимон, қисқа бандли, туксиз; поядаги барглари кичикроқ, деярли бандсиз, ўткир тишли. Гуллари бандсиз, гулолди баргчаларининг қўлтиғида камгулли ярим ҳалқа ҳосил қилиб ўрнашган. Гулолди барглари бигизсимон, туксиз, косачадан 4 марта қисқа. Косачаси 16–20 мм узунликда, най-қўнғироқсимон, туксиз. Косачасининг четлари киприксимон. Тожининг узунлиги 30 мм, оқиш ёки қуритилганда оч сариқ рангда бўлса керак. Тожининг найи косачадан салгина чиқиб туради. Май ойида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Келиф-Шеробод тепаликларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Очилиб қолган ола жинсларда ўсади.

Сони

2009 йили 200 тупи қайд этилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайса керак.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.