Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
БУХОРО ОТОСТЕГИЯСИ.
Бўйи 120 см га етадиган кулранг пояси юқори қисмигача ёғочланадиган ярим бута. Бир йиллик новдалари ноаниқ тўрт қиррали, сарғиш-оқ рангли, тукли. Барглари кенг тухумсимон, бандсиз, тўмтоқ, кўкимтир-яшил рангли, ҳурпайган қалин тукли. Гуллари бандсиз, барг қўлтиғида 5–8 тадан ҳалқа ҳосил қилиб жойлашган. Гулолди баргчалари кураксимон. Тожбарглари 10– 14 мм узунликда, оқ рангли. Июнь–август ойларида гуллаб, меваси сентябрь–октябрда етилади.
Сурхондарё вилояти: Шўроб, Дарбанд ва Гўрхожи қишлоқлари атрофларида бирбирдан ажралган иккита популяцияси маълум.
Тоғ олди ва тоғ этакларида гипсли тепаликларда, гипсли қояларда, баъзан гипсли оҳактошларда ўсади.
Шўроб ва Дарбанд атрофларидаги популяцияда туплар сони 1800 дан ошмайди. Гўрхожидаги популяцияда 3000 атрофидаги туплар ўсиши аниқланган.
Уруғидан кўпаяди. Аммо кейинги тадқиқотлар давомида уруғидан кўпайган ёш туплари қайд этилмаган.
Чорва молларининг кўплаб боқилиши ҳамда ўсимлик уруғига турли ҳашаротларнинг зарар келтириши ўсимликнинг камайишига сабаб бўлмоқда.
ЎзР ФА Ботаника боғида ўстириш ишлари натижа бермади.
У ўсиб турган жойларда буюртмахона ташкил қилиш лозим.