Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҲАВОРАНГ МАРМАРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойга хос камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Пояси 1–3 та, тик, безчали туклар билан қопланган, баландлиги 30–60 см. Барглари лира кўринишли патсимон қирқилган, иккала томони оқиш тукли. Гуллари 1–2 тадан 1 см узунликдаги гулбандларда гулолди баргчаларнинг қўлтиғида ўрнашган. Косачаси кенг қўнғироқсимон, қабариқли, узунлиги 15–20 мм, туклари безчали. Гултожи оч пуштиранг, 35–45 мм узунликдаги қорамтир қайтақили. Ёнғоқчаси ясси – эллипссимон, узунлиги 5 мм.

Тарқалиши

Кўҳитанг тизмасида, Сувсизтоғ ва Бойсунтоғда тарқалган (Сурхондарё вилояти).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги қояларнинг сояларда ўсади.

Сони

3000 тупи борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Молларнинг боқилиши ва пичан ўрилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.