Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЎМТОҚ МАРМАРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тизмасидаги камёб, реликт, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–40 см га етадиган кўп йиллик ўт. Пояси битта, тик, қалин безчасимон тукли. Ёпирма барглари кўп, бандли, чўзиқ, наштарсимон, патсимон бўлинган, бўлаклари, ўз навбатида, чуқурпатсимон қисмларга ажралган. Поясининг пастки қисмидаги бир жуфт барг қисқа бандли, четларининг учи ўткир бўлакларга ажралган, поянинг ўрта ва юқори қисмидагилари эса бандсиз, бутун ва майдароқ. Гуллари узун (10–12 мм), гул бандда 4 тадан ҳалқа ҳосил қилади. Косачаси кенг қўнғироқсимон, бироз шишган, узунлиги 22–23 мм, деярли икки лабли, косачабарглари тўмтоқ. Тожи сарғиш. Июнь–июлда гуллаб, меваси июль–август ойларида етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги сурилмалар, қояларда, шағалли ва тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда ва кичик тўплар ҳолида тарқалган. Кўпроқ Нурота давлат қўриқхонасида ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши турнинг камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилмокда.

Муҳофаза чоралари

Бу тур ўсадиган ерларнинг бир қисми Нурота қўриқхонасида муҳофаза қилинади.