Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚАЙРИЛГАН КЎКАМАРОН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Хивчинсимон, кулранг пояли ярим бутача, баландлиги 30–60 см. Барглари ажинли, тухумсимон, тўмтоқ, бутун, узунлиги 1,5–2 см. Гуллари биттадан гулолди баргларининг қўлтиғида ўрнашган, сийрак тўпгул ҳосил қилади. Косачаси 2–3,5 мм узунликда, 2 паллали бўртмаси бор. Гултожи сариқ, қалин тукли, узунлиги 18–23 мм, ташқи томони қўнғир-тўқ қизил рангли. Ёнғоқчаси тукли.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор тизмасининг ғарбий тармоқлари, Бойсун тоғлари, Кўҳитанг ва Боботоғда тарқалган.

Ўсиш шароити

Ола жинсларда ўсади.

Сони

Кўҳитангда 500 га яқин тупи борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ола жинсли ерларнинг қисқариши ва кўп миқдорда чорва боқилиши туфайли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.