Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОЛЬГA БОЗУЛБАНГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тизмасидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Яримбутача, бўйи 20–50 см. Поялари кўп, оддий ёки шохланган, барглари қалин. Барглари кенг тухумсимон, асоси понасимон, патсимон бўлмали, томирлари бўртиб туради. Гуллари бандсиз, узунлиги 25–28 мм, учки баргларининг қўлтиқларида 4–6 тадан ярим халқа бўлиб жойлашган. Гулолди баргчалари ўткир, бигизсимон, юқорига қараб қайрилган, косачага ёпишган. Косачаси тор қўнғироқсимон, узун, ўткир учли, қалами-наштарсимон, найчасига тенг ёки ундан сал узун, вегетациянинг охирида пастга қараб эгилади, тишчали. Гултожи оқ. Май ойининг охири – июлда гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Нурота тизмасида ўсади (Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятлари).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмларидаги тош-чағиртошли ёнбағирларда турли ўт-шувоқли, йирик ўт ва ярим буталардан иборат тўпларда ўсади.

Сони

Кам учрайди. Якка-якка ҳолда ёки кичик гуруҳлар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган. Табиатда ўта кам учраши тахмин қилинади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза остига олинган.