Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФАРҒОНА ДОНАШЎРИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Фарғона водийсида тарқалган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бир йиллик ўт ўсимлик, бўйи 5–50 см, асосидан шохланган, қисқа, оддий, ингичка, жингалак тукли, кейинроқ пастки қисми туксизланади. Барглари қарама-қарши ўрнашган, қалами, йўғонроқ, учида узун, бўғимли, эрта тушиб кетадиган бир боғлам тукли, узунлиги 15–20 см, эни 2–2,5 мм. Гулолди барглари қарамақарши ўрнашган, қўшилмаган, гулёнбаргчаларидан узун. Гулёнбаргчалари гулқўрғонидан қисқа. Гулқўрғон бўлаклари наштарсимон, узунлиги 4–6 мм, сирти тукли. Чангдони қалами, узунлиги 2,5–3 мм. Июнь–июлда гуллаб, меваси етилади.

Тарқалиши

Наманган ва Фарғона вилоятлари: Фарғона водийсининг шарқий қисмида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларидаги шўрланган, майда чағиртошли тупроқларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ёки кичик жамоалар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ерларнинг дехқончилик қилиш учун ўзлаштирилиши туфайли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақида маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.