Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
2. Ғарбий Тянь-Шанда жуда кичик майдонда сақланиб қолган ниҳоятда камёб, реликт, эндемик тур.
Бўйи 20–40 см келадиган, тиғиз ёстиқча ҳосил қилиб, ер бағирлаб ўсувчи сершох бута. Барглари кетма-кет жойлашган, дағал, учи тиканли, узунлиги 6 мм. Гуллари 2–9 тадан, шохчаларнинг учларида жойлашган. Ҳар бир гул биттадан гулолди ва иккитадан гулёнбаргчага эга. Гулқўрғон баргчалари юпқа. Уруғлари тик, узунлиги 4–6 мм. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси октябрда етилади.
Тошкент вилояти: денгиз сатҳидан 1600–2000 м баландликда Чотқол тизмаси (Нуракота, Белдирсой)да тарқалган.
Тош-шағалли ёнбағирлар арча ва бутазорларида, асосан, очиқ жойларда ўсади.
Ўйнатой сувайирғичида кичик майдон (3 гектар атрофи)да ва Ирғайлисойда 10–20 тупдан иборат тўплар ҳосил қилиб учрайди.
Уруғидан кўпаяди.
Ўсимлик тарқалган жойлардан чорва моллари учун ёзги ўтлоқ сифатида фойдаланилади.
Уруғидан экилганда ижобий натижа бермаган. Униб чиққан ниҳоллари ёзнинг иккинчи ярмида қуриб қолган.
Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.