Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СЕРТУК БУЗОҚБОШ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Фарғона водийсига хос ареали қисқариб бораётган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25 см га етадиган, асосидан шохланувчи, тарвақайлаган, қисқа туклар билан қопланган, бир йиллик этдор ўт. Барглари ингичка-қалами, узунлиги 20–40 мм, пастки томони қабариқ, устки томони ясси. Гулқўрғон баргчалари (5) юпқа, узунлиги 6–7 мм, ўткир учли. Меваси конуссимон, асоси ясси, узун чалкаш туклар билан қопланган. Июль–сентябрь ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Наманган, Фарғона вилоятлари: Фарғона водийсида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларида, тошли-шағалли тупроқларда, қуруқ ўзанларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва моллари истеъмол қилиши ва ўсимлик тарқалган ерларнинг ўзлаштирилиши оқибатида камайиб бормокда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғи тажриба даласида ўстириб кўрилганда ижобий натижа бермаган.

Муҳофаза чоралари

Табиий ҳолда ўсиб турган жойларини сақлаб қолиш лозим.