Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАЛИГИН БАЛИҚКЎЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Мирзачўлда тарқалган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бир йиллик, ўт ўсимлик, бўйи 30–35 см, ёш ниҳол пайтида узун, ингичка, чалкаш тукли, кейинчалик туксизлана бошлайди. Барглари этли, қалами, учи тўмтоқ. Гулолди барглари поянинг пастида гулёнбаргчалардан узун, юқорисида улардан қисқа. Гулёнбаргчалари гулқўрғонидан қисқа, тухумсимон. Гулқўрғон бўлаклари наштарсимон, туксиз, меваси етилиши билан ярмидан пастида қанотчалар пайдо бўлади. Чангдонининг узунлиги 1,5 мм, ярмигача бўлинган, учидаги бўртмаси пуфаксимон. Уруғчиси гулқўрғонидан узун. Июнь–сентябрь ойларида гуллаб, меваси етилади.

Тарқалиши

Эндемик тур. Сирдарё воҳаси (Мирзачўл)да тарқалган (Сирдарё вилояти).

Ўсиш шароити

Шўрхок тупроқларда ўсади.

Сони

Сийрак ҳолда ўсади. Сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу тур тарқалган жойларда деҳқончилик қилиниши ва мол боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.