Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУРКИСТОН ШОТАРАЧАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Олой тизмасидаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–15 см орасидаги кўп йиллик, кўкимтир ўт. Пояси битта, ингичка, асосидан шохланган. Барглари узун бандли, икки карра уч бўлакка бўлинган, туксиз. Япроқлари 2–3 бўлакли. Тўпгули соябонсимон, кам гулли, шингили баргларидан қисқа. Гуллари майда, кўримсиз, сарғиш. Меваси ёнғоқча, узунлиги 3 мм, эни 1 мм, қорамтир рангли, ғадир-будир. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Шоҳимардон ва Исфайрам дарёлари ҳавзаларида тарқалган. Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Оҳактошли қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Водил, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари ўртасидаги қояларда 5 та тупи мавжуд. Тошқояларда ўсиши туфайли сони ҳам ниҳоятда кам.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсимлик ареалига аниқлик киритиш ва биологик хусусиятларини ўрганиш лозим.