Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
3. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.
Бўйи 50–70 см келадиган кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқа, нурсимон жойлашган, бўлаклари йўғонлашган. Барглари ингичка қалами. Поясининг пастки қисми, одатда, ғадир-будир тукли. Шингили деярли цилиндрсимон, сийрак, кам гулли, узунлиги 15–50 см. Гулолди баргчалари тор учбурчак шаклда. Пастки гулларининг банди гулқўрғонидан 1,5–2,5 марта узун. Гулқўрғон баргчалари бир томирли, оч сариқ рангда. Чангчилари гулқўрғонидан қисқа. Кўсакчаси юмалоқ, текис, эни 1–1,4 см. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.
Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси (Тўпаланг ва Сангардак дарёлари ҳавзаси), Чўлбайир тоғлари, Кўҳитанг ҳамда Боботоғда тарқалган. Тожикистон ва Афғонистонда ҳам учрайди.
Тоғнинг юқори ва қуйи қисмларидаги майда жинс тупроқли ёнбағирларда ўсади.
Якка-якка ҳолда ва кичик туплар ташкил қилиб тарқалган.
Уруғидан, баъзан вегетатив йўл билан кўпаяди.
Ўсимлик ўсадиган жойларининг ўзлаштирилиши, чорва молларининг боқилиши ҳамда аҳоли томонидан йиғилиши сабабли камайиб бормоқда.
1960 йилдан буён ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстирилади.
Айрим популяциялари Сурхон давлат қўриқхонасида сақланади. Чўлбайир тоғларида ўсимликнинг ҳолатини кузатиб туриш учун буюртмахона ташкил этиш лозим.