Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
1. Ўзбекистондаги жуда камёб тур.
Бўйи 35–60 см оралиғидаги кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқа, бўлаклари урчуқсимон йўғонлашган. Барглари ингичка қалами, эни 4–7 мм. Шингили сийрак, нисбатан кам гулли, узунлиги 20–30 см. Гулолди баргчалари йирик учбурчак наштарсимон, шингилининг пастки қисмидаги гулларининг банди гулқўрғонидан 1,5 марта узун. Гуллари ҳидли. Гулқўрғон баргчалари якка томирли, оч сариқ. Чангчилари нотекис, гулқўрғонидан қисқа. Меваси кўсакчадай, чўзиқ, силлиқ. Уруғлари ингичка қанотчали. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор (Қизилча, Ғузор, Дарбанд, Оқравот ва Деҳқонобод атрофлари) ва Кўҳитанг тизмалари оралиғидаги паст тоғларда тарқалган. Туркманистон, Эрон ва Афғонистонда ҳам учрайди.
Очиқ ола жинс ва гипсларда ўсади.
Жуда кам сақланган, табиатда якка-якка ҳолда учрайди.
Уруғидан кўпаяди.
Ўзига хос тупроқ шароитига мослашганлиги ва чорва молларининг боқилиши ҳамда аҳоли томонидан териб олиниши унинг камайишига сабаб бўлмоқда.
1965 йилдан буён ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстиришга қаратилган кўплаб уринишлар натижа бермаган.
Табиатдаги мавжуд туплари устидан кузатишлар олиб бориш лозим.