Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОҚГУЛЛИ ШИРАЧ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шань ва Нуротадаги камайиб бораётган, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 45–100 см оралиғидаги кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқа, бўлаклари урчуқсимон йўғонлашган. Барглари кенг қалами, эни 13–25 мм, силлиқ. Шингили сийрак, кўп гулли, узунлиги 15–30 см. Гулолди баргчалари ингичка учбурчак наштарсимон. Шингилининг пастидаги гулларининг банди гулқўрғонидан 1,5–2 марта узун. Гулқўрғон баргчалари бир томирли. Чангчилари нотекис, гулқўрғонидан қисқа. Меваси – кўсакдай, юмалоқ, 3 та бўртмали, силлиқ, эни 20–30 мм. Май–июнда гуллаб, меваси июнь–июль ойларида етилади.

Тарқалиши

Тошкент, Жиззах ва Навоий вилоятлари: Қоржантов, Угом, Писком, Чотқол, Курама ва Нурота тизмаларида тарқалган. Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам ўсади.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги тошли ва шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кичик тўплар ва якка-якка ҳолда тарқалган. Тошкент вилоятида олиб борилган тадқиқотлар давомида 40 000–50 000 тупи аниқланган. Нурота тоғ тизмасида тахминан 100 та туп икки жойда ўсиши аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аҳоли томонидан териб олиниши, янги ерларни ўзлаштириш ва чорва моллари таъсирида камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида экилади.

Муҳофаза чоралари

Чотқол ва Нурота қўриқхоналарида, Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Табиатдаги мавжуд туплари назорат остига олиниши лозим.