Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
3. Тянь-Шань ва Помир-Олойдаги ареали ажралган ва қисқариб бораётган эндемик ўсимлик.
Бўйи 100–250 см га етадиган кўп йиллик йирик ўт. Илдизпояси қисқа, нурсимон жойлашган, бўлаклари урчуқсимон йўғонлашган. Барглари кенг қалами, эни 4–8 см, силлиқ. Шингили тиғиз, кўп гулли, цилиндр шаклда, узунлиги 35–120 см. Гулолди баргчалари учбурчак шаклда. Шингилининг пастки қисмидаги гулларининг банди гулқўрғонидан 1,5–2 марта узун. Гулқўрғон баргчалари якка томирли, оч пушти рангли. Чангчилари гулқўрғонидан бироз қисқа. Меваси – юмалоқ, силлиқ кўсакка ўхшайди, эни 1,5–2,5 см. Май– июлда гуллайди, меваси июль–августда етилади.
Тошкент, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойнинг барча тизмалари, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистонда ҳам учрайди.
Тоғнинг ўрта қисмидаги майдажинс тупроқли ва тошли ёнбағирларда ўсади.
Якка-якка ва кичик туплар ҳосил қилиб ўсади. Тошкент вилояти ҳудуди бўйича 100 000 атрофида тури бор.
Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.
Аҳоли томонидан териб олиниши ва чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли камайиб бормоқда.
1954 йилдан буён ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.
Чотқол, Зомин, Ҳисор, Китоб, Нурота, Сурхон қўриқхоналарида, Угом-Чотқол ва Зомин миллий табиат боғларида муҳофаза қилинади. Ботаника боғларида кўпайтириш лозим.