Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КОРОВИН ШИРАЧИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шанга хос ўта камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 80 см га етадиган кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқарган, нурсимон жойлашган бўлаклари бироз йўғонлашган. Барглари 30 см узунликда, эни 2 см, ингичка қалами, тарновсимон, кўкимтир, қиррали, қисқа тукли. Тўпгули кенг цилиндрсимон шингилдан иборат. Гуллари кенг қўнғироқсимон, оч пушти рангли, тубида сариқ доғи бор. Гулқўрғон баргчалари 15–18 мм узунликда. Меваси – кўсакча, юмалоқ, силлиқ, диаметри 10–15 мм. Июль ойида гуллаб, уруғ беради.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Қурама тоғида ўсган. Бир марта 1880 йилда Маҳмуд Мусо томонидан Кандирдовондан йиғилган. Кейинги қидиришлар натижасиз тугаган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг тошли ёнбағирларида ўсган.

Сони

Аниқланмаган. Йўқолиб кетган бўлиши мумкин.

Кўпайиши

Аниқ маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Кандирдовон, асосан, чорва моллари ҳайдаб ўтиладиган йўл бўлганлиги сабабли, ўсимлик оёқ остида қолиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсимликни Қурама ва Чотқол тизмаларидан излашни давом эттириш лозим.