Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
3. Жануби-ғарбий Помир-Олойга хос камайиб кетган эндемик ўсимлик.
Бўйи 60–80 см оралиғидаги кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқа, урчуқсимон йўғонлашган илдизларининг эни 4–6 мм. Барглари ингичка қалами, эни 4–6 мм. Шингили сийрак, кўп гулли, узунлиги 25–45 см. Гулолди баргчалари йирик, учбурчак наштарсимон. Шингилининг пастидаги гулларининг бандлари гулқўрғонидан 1,5 марта узун. Гуллари ҳидли. Гулқўрғон баргчалари оқ, битта томирли. Чангчилари нотекис ва гулқўрғонидан қисқа. Меваси – кўсакча, чўзиқроқ силлиқ, эни 6–7 мм, узунлиги 15–20 мм, уруғлари ингичка қанотчали. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари: Кўҳитанг тизмаси, Деҳконобод, Бойсун ҳамда Денов шаҳарлари оралиғидаги пасттоғларда тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.
Ола жинсли ва гипсли ерларда ўсади.
Якка-якка ҳолда жуда кам учрайди.
Уруғидан кўпаяди.
Ўсимликнинг алоҳида ўсиш шароитларини талаб этадиган субстрат турга мансублиги, шунингдек унинг одамлар ва чорва моллари томонидан пайҳон қилинаётганлигидир.
1964 йилдан бошлаб ЎзР ФА Ботаника боғида ўстиришга ҳаракат қилинган, аммо бу уринишлар натижа бермаган.
Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Табиатдаги тупларининг ҳолатини ўрганиш лозим.