Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҒАЛАТИ УЧҚАТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Помир-Олойдаги жуда камёб, ареали ажралган, реликт эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Тарвақалайган шох-шаббали бута. Барглари эллипссимон ёки тескари-тухумсимон, бўлакли, узунлиги 20 мм, четлари қисқа киприксимон, ҳар икки томони қисқа тукли. Гуллари барг қўлтиғида жойлашган. Меваси юмшоқ, қизил рангли, майда. Уруғлари 4–5 та, оқиш. Июль– августда гуллаб, меваси сентябрда етилади.

Тарқалиши

Жиззах ва Фарғона вилоятлари: Олой тизмаси (Шоҳимардон қишлоғи атрофи) ва Туркистон тизмасида тарқалган. Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларида тошли-шағалли ёнбағирларда ва сийрак арчазорларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғи ва илдиз бачкиларидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўтин сифатида ишлатилади. Чорва молларидан ҳам зарар кўради.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Буюртмахоналар ташкил қилиш ва ЎзР ФА Ботаника боғида биологик хусусиятларини ўрганиш лозим.