Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЯШИЛ ГУЛЛИ ПИЁЗ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Чотқол тизмасидаги ғоят камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Пиёзбоши 1–2 см кенгликда, кулранг, юпқа қобиқли (пўстли). Пиёзчалари қисқарган, кам сонли. Поясининг узунлиги 20–23 см, эни 1,0 мм. Барглари бўлинган, 4 та, ипсимон, зич жойлашган, қалами новсимон бўлакли, қисқа пояли. Соябони сийрак, гуллаш давридан сўнг 7–9 см кенгликда. Гулбандлари тенг, ипсимон, узунлиги 4–5 см, тубида гулёнбаргчалари йўқ, қуйидан юқорига букилган. Юлдузсимон гулқўрғон бўлакларининг узунлиги 4–5 мм, яшил, тенг, тўмтоқ, гуллагандан кейин буралиб қолмайди. Чангчи иплари гулқўрғондан калта, асосидан бошлаб бир-бири билан қўшилган, тишсиз. Кўсакча гулқўрғондан озгина узунроқ, деярли шарсимон, 3 уруғли. Уруғи юмалоқ, қора, чуқурчали.

Тарқалиши

2013 йилда Наманган вилоятидан (Поромон қишлоғидан 2 км шимол томонда) топилган. Ўзбекистондан ташқари, Қирғизистонда ўсади.

Ўсиш шароити

Паст тоғолди ҳудудлардаги юмшоқ ёнбағирларда ўсади.

Сони

20 туп ўсимликдан иборат 1 та популяцияси топилган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва боқилиши сабабли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.