Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАНЗАРАЛИ ПИЁЗ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Пиёзбоши 1,5–2 (3) см диаметрда, қоғозсимон қобиқ билан қопланган. Пояси 10–15 см баландликда, барглари 1–3 тадан, баъзан 4 тагача, узунлиги 9–10 см, эни 3–3,5 см. Тўпгули шарсимон, ҳар бир гулнинг узунлиги 2,5–3 см, гуллари юлдузсимон, оч қизил ва қизғиш рангда, узунлиги 6–6,5 мм, ўткир ланцетсимон. Чангчи иплари тўғри, гулқўрғондан чиқиб туради, чангчилари бигизсимон. Кўсаги шарсимон, июнда гуллаб, уруғи июлда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Жанубиғарбий Ҳисор тизмасида, Бойсун тоғининг ХўжаГургур-ота, Хўжа Қўчқор-ота, Санжар ва Чўлбайир тоғларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Ўсиш минтақаси, денгиз сатҳидан 2500–3200 м баландликда майда тупроқли ва майда тошли ёнбағирликларда учрайди.

Сони

4–5 га майдонда тарқалган 1000–1500 атрофида.

Кўпайиши

Уруғидан.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғига экилганда, натижалар самарасиз бўлган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.