Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОЧАНЦЕВ ПИЁЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Помир-Олойнинг жануби-ғарбидаги эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бош пиёзи 1–2 см кенгликда, қорамтир, қоғозсимон қобиқ (пўст) билан ўралган. Пояси 30–60 см баландликда, пастки қисми пастга эгилган тукли. Барглари 2–3 та, қалами-наштарсимон, эни 10–15 мм, пастга эгилган, қалин туклар билан қопланган, поясидан қисқа. Соябони кўпгулли, деярли шарсимон, диаметри 30–40 мм. Гулбандлари деярли тенг, гулолди баргчалари йўқ. Гулқўрғон бўлаклари юлдузсимон, оқиш, хира тўқ қизил рангли, узунлиги 6 мм, қалами, тўмтоқроқ, кейинроқ пастга қайрилади. Чангчи ипи 6 мм узунликда, бигизсимон. Кўсаги шарсимон, диаметри 4 мм.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Қашқадарёда – Деҳқонободдан 20 км жанубда (Толли довони) тарқалган.

Ўсиш шароити

Бўз тупроқларда ўсади.

Сони

20 га яқин ўсимлик топилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайган.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.