Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПИСКОМ ПИЁЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанга хос жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 60–120 см оралиғидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзининг диаметри 6–7 см, усти қўнғир қобиқ билан қопланган. Пояси 3–7 та, йўғон, шишган, узунлиги 40 см га етади. Тўпгули шарсимон, диаметри 7–10 см. Гулқўрғон бўлакчалари оқ рангли. Июлда гуллаб, меваси сентябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Угом, Писком, Чотқол ва Қурама тизмаларида тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1200–2000 м баландликда оҳактошли, чиқиб бўлмайдиган қояларнинг ёриқларида, баъзан сурилмаларда ўсади.

Сони

Умумий сони 60–100 минг туп атрофида бўлган 40 га яқин популяцияси борлиги маълум.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Уруғини турли ҳашаротлар зарарлаши ва ёш ниҳолларнинг бошқа ўсимликлар орасида ўса олмаслиги, вояга етиш муддатининг кўплиги (3–7 йил) ҳамда маҳаллий аҳоли томонидан озиқ-овқат ва доривор ўсимлик сифатида йиғиб олиниши камайиб кетишига сабаб бўлмокда.

Маданийлаштириш

Маҳаллий аҳоли уни томорқа ерларида экиб ўстиради. Хориждаги ботаника боғларида, селекция билан шуғулланувчи институтларда экилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера давлат қўриқҳонасида ва УгомЧотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган.