Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

НИНАСИМОН ОҚТИКАН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Қизилқумдаги қолдиқ тепаликларда сақланиб қолган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–30 см га етадиган, поясининг пастки қисми ёғочланувчи, кўп пояли яримбута. Барглари игнасимон, уч қиррали, тиканли. Гулолди баргчалари деярли қалами, тиканли, асоси бўртиқли. Гуллари учтадан поянинг учидаги қуббасимон тўпгулда, узун гулбандларда ўрнашган. Косачаси цилиндрсимон. Тожбарги 15–16 мм узунликда, пушти рангли. Тугунчаси 4 уруғ куртакли. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Бухоро, Навоий вилоятлари: Қизилқумдаги қолдиқ тоғлар (Қулжуқтоғ, Овминза тоғи, Қинғиртоғ ва Кўкчатоғ)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Қумларда, тош-қумли ерларда ва ола жинсларда ўсади.

Сони

Сийрак ҳолда тарқалган, баъзан қумоқ ерларда 3–5 ўсимликдан ташкил топган кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ёш ниҳолларини чорва моллари тепкилаб ташлайди.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғи тажриба даласида 1979–1989 йиллари ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Мавжуд ўсимлик тўпларини назорат остига олиш ва ёш ниҳолларини чорва молларидан муҳофаза қилиш лозим.