Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БЕЗЧАЛИ ЗЎРЧА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Шимоли-ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик ўт ўсимлик, баландлиги 30–50 см, поялари кўп, асосига яқин жойлари қаттиқ ёғочсимон. Барглари наштарсимон, узунлиги 3–6 см, эни 10–12 мм. Гуллари шохчаларининг учларида биттадан жойлашган, йирик, узунлиги 30–32 мм. Гултожи оқ-пуштиранг, чуқур иккига бўлинган. Косачаси тўғнағичсимон цилиндр шаклида, шишмайди, узунлиги 22–25 мм, найчаси туксиз, тишчалари оқ тукли. Меваси кўсак, узунлиги 10–12 мм. Апрель–июнда гуллаб, меваси етилади.

Тарқалиши

Нурота ва Молгузар тизмаларида тарқалган (Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятлари).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмларидаги майда чағир тошли шимолий ёнбағирларда, бутазорлар орасида ўсади.

Сони

Кам тарқалган, якка-якка ёки кичик гуруҳлар ташкил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Молларнинг кўплаб боқилиши ва табиий муҳитнинг салбий таъсирида камайиб кетган бўлса керак.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.