Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПОПОВ ЗЎРЧАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Зарафшон тизмасидаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Баландлиги 20–25 см га етадиган сершох ва сербарг кўп йиллик ўт. Гулпоясининг узунлиги 15–20 см. Мевасиз пояси ва поянинг пастки қисмидаги барглари ингичка чизиқли, поянинг юқорисидагилари учли-наштарсимон. Гуллари поянинг учида 3–7 тадан жойлашган. Гулолди баргчалари ўтсимон, поянинг юқори қисмида жойлашган баргларга ўхшаш. Косачаси цилиндрсимон, узунлиги 13–15 мм. Тожбарглари оч пушти рангли. Кўсакчаси чўзиқ, узунлиги 10 мм. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари: Зарафшон тизмаси (Кўхи-Сурх, Жонқора тоғлари ва Тахта-Қорача довони)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки қисмида ва тоғ этакларидаги шағалли ва оҳактошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Умумий сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.