Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МОМИҚ ЗЎРЧА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қизилқумдаги қолдиқ тепаликларда тарқалган жуда камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–40 см оралиғидаги кўп йиллик ўт. Пояси кўп, пастки қисми ёғочланувчи. Барглари ингичка наштарсимон, 4–6 см узунликда, эни 3–5 см, поянинг пастидагилари ингичкалашиб бориб, бандга айланган, юқорисидаги барглари анча майда. Тўпгули шингилсимон. Косачаси цилиндрсимон, тўғнағичсимон, узунлиги 18–20 мм. Тожбарги оқиш, косачадан бир ярим марта узун. Тожбаргининг 2/3 қисми қирқилган. Меваси кўсакча, тухумсимон, узунлиги 11 мм, эни 6 мм.

Тарқалиши

Бухоро, Навоий вилоятлари: Қизилқумдаги қолдиқ тепаликлар (Оқтоғ ва Қулжуқтоғ)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Қолдиқ тепаликларда, тошларнинг бўлаклари орасида ва тошли қуруқ ёнбағирларда ўсади.

Сони

Умумий сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маълумотлар йўқ.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза қилинмайди.