Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КАЧИМСИМОН ЕТМАК (БЕХ)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Марказий Осиё тоғларидаги ареали кескин қисқариб бораётган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–60 см орасидаги кўп йиллик ўт. Пояси ингичка, кўп. Барглари 10–25 мм узунликда, ясси, қалами, тикансиз. Гуллари пушти ранг, поянинг тепасида ёйиқ рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Меваси – кўсаксимон. Май–август ойларида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент, Наманган, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Қурама, Чотқол, Молгузар, Нурота, Ҳисор, Кўҳитанг тизмаларида тарқалган. Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 400–1400 м баландликда тошли ва шағалли ёнбағирларда ва баъзан ташландиқ ерларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ёки кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маҳаллий аҳоли томонидан саноат хомашёси ва доривор ўсимлик сифатида кўплаб йиғиб олинади. Етмакдан тўқимачилик, мўйначилик, қандолатчилик саноатида, табобатда ва кундалик ҳаётда кенг фойдаланилади. Шунинг учун у камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Сурхон, Китоб, Чотқол қўриқхоналари ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Саноат эҳтиёжи учун экиладиган майдонларни кенгайтириш керак. Табиатда етмакзорлар тикланганидан сўнг ҳам уни масъул идоралар ижозати билан йиғиш лозим.