Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЁВВОЙИ ЧИЛОНЖИЙДА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ареали кескин қисқариб бораётган камёб, реликт, субтропик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 12 м гача етадиган тарвақайлаган, мевасиз шохларида барглари икки қатор жойлашган, ёнбаргчалари йирик тиканлардан иборат дарахт. Барглари чўзиқ тухумсимон, уч томирли, четлари тишсимон ўйилган. Гуллари майда, яшилроқ, ўткир ҳидли. Меваси чўзиқ-юмалоқ ёки юмалоқ, диаметри 1,5 см гача етади. Июнь–сентябрь ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шань (Угом, Чотқол, Қоржонтов тизмалари), Кўҳитанг тизмаси – Боғлидара сойи ва Ҳисор тизмалари (Ғузор дарёси ҳавзасида, Шўроб, Қўштутсой, Зинчаб, Зарчов, Дуоба ва Тамшуш қишлоқлари атрофлари)да тарқалган. Тожикистон, Туркманистон, Кавказортида ҳам тарқалган. Бу тур Ўрта Ер денгизидан Япониягача тарқалган.

Ўсиш шароити

Қуруқ, шағалли, тошли ва юмшоқ тупроқли ёнбағирларда ҳамда дарё ва сой бўйларида ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда ва кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан ва илдиз бачкиларидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Меваларининг териб олиниши, тупларининг ўтин учун кесилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Жуда қадимдан мевали ва доривор ўсимлик сифатида экиб келинган. ЎзР ФА Ботаника боғида 1958 йилдан буён экиб келинади.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида сақланади.