Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
2. Жанубий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.
Кўп пояли ярим бута, бўйи 15–35 см, шохлари туксиз. Барглари сал этли, наштарсимон, бутун, деярли бандсиз. Тўпгули рўваксимон, ясси, камгулли. Косача барглари тўкилмайди, чўзиқтухумсимон, тўмтоқроқ, узунлиги 1–1,5 мм. Гултожи сариқ, туксиз, кенг тухумсимон, тўмтоқ, қисқа 6–8 мм узунликдаги қайтақили. Чангчи иплари қўшилмаган, деярли тенг, безчали туклари йўқ, туксиз, асоси тўп тукли. Тугунчаси бандли, туксиз, бўртмали. Кўсаги бандли, очиладиган, туксиз, бўртмали, эни 4–5 мм. Май–июнда гуллаб, меваси июнь–августда етилади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари: Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий тармоқлари (Деҳқонобод, Оқравот, Тойчи, Шўроб атрофлари) ҳамда Кўҳитанг тоғолди ҳудудларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқари Туркманистонда ҳам учрайди.
Қизил қумтошли тупроқларда ўсади.
Шўроб атрофида 120, Келиф-Шеробод (Зарабоғ) тепаликларида 200 га яқин туп борлиги аниқланган. Ареалининг бошқа қисмида сони аниқланмаган.
Уруғидан кўпаяди.
Табиий майдонларнинг ўзлаштирилиши ва молларнинг кўплаб боқилиши туфайли камайиб кетган.
Маълумотлар йўқ.
Муҳофаза қилинмайди.