Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
1. Орол ва Каспий атрофидаги чўлларда учрайдиган камёб эндемик ўсимлик.
Бўйи 20–40 см оралиғидаги туксиз, кўк-яшил, кўп йиллик ўт. Пояси кўп, тик, асосидан шохланган. Барглари этли, бандсиз, текис қиррали, наштарсимон, эллипс шаклда, баъзан қалами-наштарсимон. Кўсакчаси 4,5 мм узунликда, юмалоқ-тухумсимон, силлиқ. Уруғи тухумсимон, 2–3 мм узунликда, оч кулранг. Май– август ойларида гуллаб, меваси июнь–сентябрда етилади.
Қорақалпоғистон: Устюртда, Қоринёриқ, Шахбахта ва Борсакелмас қишлоқлари ҳамда Табансу, Қорабавур қудуқлари атрофларида тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.
Тошли ва қумли чўлларда, шўрхок, шўрланган кулранг-қўнғир тупроқларда ўсади.
Якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб ўсади.
Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.
Чорва молларининг боқилиши ва ҳудудда нефть-газ саноатининг ривожланиши сабабли камайиб кетмоқда.
Маълумотлар йўқ.
Муҳофаза қилинмайди.