Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТИҒИЗ СУТЛАМА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудига хос камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 8 см га етадиган бир йиллик ўт. Пояси қисқа, шохланган. Барглари этли, кураксимон ёки чўзиқ-тухумсимон, қисқа бандли. Қалқонсимон тўпгули барг қўлтиғидаги гулли шохлар билан ўралган. Кўсакчаси, одатда, узун бандли, тухумсимон, уч бўлакли, силлиқ. Апрель–май ойларида гуллаб, мевалайди.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Бойсун ва Шеробод атрофларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Ола жинсли қолдиқ тоғларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.