Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КУДРЯШЕВ СУТЛАМАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20 см га етадиган, жингалак туклар билан қопланган кўп йиллик ўт. Пояси тик, оддий, барглари кўп. Поянинг пастки барглари тангачасимон, қўнғир рангли, чўзиқ, поядаги барглари эса чўзиқ қалами, узунлиги 2–4,5 см, эни 2–4 мм, асоси юмалоқ, учли, текис қиррали. Соябони 3–6 та, оддий нурли. Кўсакчаси юмалоқ, узунлиги 6 мм, жингалак тукли. Июнь– июль ойларида гуллаб, мевалайди.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмасининг Бешнов тоғида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг юқори (яйлов) қисмида ўсади.

Сони

1937 йили бир марта йиғилган. Ўсимликни топиш учун сўнгги йилларда олиб борилган изланишлар натижа бермаган. Тур бутунлай йўқолиб кетган бўлиши мумкин.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Уруғининг яхши унмаслиги, тоғнинг юқори қисмида учраши унинг кам тарқалишига сабаб бўлса керак.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.