Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
2. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.
Бўйи 20–60 см оралиғидаги паҳмоқ туклар билан қопланган икки йиллик ўт. Поялари 1–4 та, оддий, баъзан шохланган. Барглари тухумсимон-чўзиқ, кетма-кет жойлашган, четлари айрисимон тишли. Гуллари якка-якка, поянинг юқори қисмидаги баргларининг қўлтиғида жойлашган. Косачаси найсимон-қўнғироқсимон, узунлиги 12–15 мм, учбурчак наштарсимон тишли. Гултожи сап-сариқ, воронкасимон, узунлиги 25–45 мм. Кўсак меваси чўзиқ тухумсимон, узунлиги 15 мм. Уруғи майда. Июль–август ойларида гуллаб, меваси сентябрь–октябрда етилади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари: Ғузор, Деҳқонобод, Қизилча, Оқрабод, Шўроб, Оқтош, Қораил, Чарқауқ ва Озод қишлоқлари атрофида тарқалган. Туркманистонда (Кўҳитанг) ҳам учрайди.
Гипсли оҳактошларда, оҳакгилларда, гипсли қояларда, баъзан майда жинсли тупроқларда ўсади.
Тупларининг умумий сони 15 мингдан ошмайди.
Уруғидан кўпаяди.
Ерларнинг қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилганлиги ва чорва молларининг узлуксиз боқилиши ўсимликнинг камайишига сабаб бўлмоқда.
ЎзР ФА Ботаника боғида ўстириш устида олиб борилган кўп йиллик тажрибалар натижасиз тугади.
Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.