Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, мозаик тарқалган Эрон-Турон реликт тури.
Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вил. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон.
Текислик ҳамда паст тоғларнинг қум-тупроқли ва шағалли ҳудудлари.
Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.
Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши апрельиюль ойларида, турли ўсимликларнинг гулларида, асосан, юлғунда (Tamarix) озиқланади. Урғочилари чирилдоқларни (Grillidae) овлайди, уларни фалажлаб ердаги инига жойлаштиради, сўнг улардан бирига тухумини қўяди.
Хўжалик мақсадларида чўл-қўриқларни ўзлаштириш, хусусан, шудгорлаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, ҳаёт тарзи ва сонини мукаммал ўрганиш лозим.