Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган, Жанубий Турон эндемик реликт тури.
Оёқғужумди қ. (Жануби-ғарбий Қизилқум) атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон.
Чўл зонасининг қумтупроқли ерлари ва тоғ этаклари пасттекисликларидаги ҳудудлар.
Бир нечта топилмалар орқали маълум.
Кам ўрганилган. Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – май–июлда; шўрадошларнинг (Chenopodiaceae) гулларида озиқланади. Личинкалари, туркумнинг бошқа турлари каби қаноти йиғиладиган ариларнинг (Vespoidea: Pterocheilus) инларида паразитлик қилиши эҳтимол тутилади.
Хўжалик мақсадларида чўл-қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.