Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, локал тарқалган Эрон-Турон тури.
Тўрткўл ш. ёнидаги Амударё қайирлари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Хитой (Шинжон), Ироқ.
Текислик дарёлари бўйидаги тўранғили тўқай ва дарахтзорлар.
Ҳамма жойда кам ва узлуксиз камайиб бормоқда. Ўзбекистонда айрим топилмалар орқали маълум.
Йилда бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – июнь-июлда (тунлари). Қуртлари май–июнда туранғида (Populus pruinosa) ривожланади, катта ёшдагилари қишлайди ва келгуси йилнинг май ойида қўшимча озиқланади, туранғининг кўчган пўстлоқлари остида юмшоқ пилла ичида ғумбакка айланади.
Хўжалик фаолияти оқибатида тўқайларнинг кесиб ташланиши.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.