Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Жанубий Турон эндемик тури.
Сурхондарё (Термиз), Амударё (Тўрткўл ш.), Зарафшон д. (Самарқанд, Бухоро, Ғиждувон шаҳарлари) қайирлари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қозоғистон.
Текисликлардаги дарё бўйларида жойлашган тўранғили тўқай ва дарахтзорлар.
Ҳамма жойда кам ва узлуксиз камайиб бормоқда. Кам топилмалар орқали маълум.
Кам ўрганилган. Йилига 2-3 марта насл қолдиради. Илк учиши ва тухум қўйиши – тунлари апрелнинг охиридан августнинг бошларигача. Қурти ва озуқа ўсимлиги номаълум.
Хўжалик фаолияти оқибатида тўқайларнинг кесиб ташланиши.
Кўпайтирилмаган.
Зарафшон қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш лозим.