Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Жанубий Туркистон-Трансҳимолой тури.
Сангардакдарёнинг юқори қисми (Ҳисор т.). Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Афғонистон, Ҳиндистон.
Ёнбағирлари кенг япроқли дарахтзор ва ўтлоқлар билан қопланган ўрта баландликдаги (д.с.б. 1100-2100 м) тоғ даралари.
Ҳамма жойда кам. Ўзбекистонда бир неча топилмалар орқали маълум.
Йилига икки марта тўлиқ ва бир марта қисман насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши майдан сентябргача (тунда). Қуртлари Суғд шумтолида (Fraxinis sogdiana) бир ойча ривожланади. Соя ва нам жойларда тупроқнинг юқори қатламларида ғумбакка айланади. Кузги қуртларининг ғумбаклари қишлайди.
Дарахт ва буталар, хусусан, озуқа ўсимлигининг кесиб ташланиши.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойларида муҳофазасини ташкиллаштириш, табиий шумтолзорларни муҳофаза остига олиш лозим.