Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Туркистоннинг заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган эндемик тури.
Ғарбий Тянь-Шань, Зарафшон т. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой (Шинжон).
Тоғларнинг (д.с.б. 1000- 2500 м) дарахт ва буталар билан қопланган ўтларга бой қуруқ чўллари.
Ҳамма жойда кам. Локал популяцияларида мавсумда 10–20 донагача ҳисобга олинади, узлуксиз камайиб бормоқда.
Йилига бир марта тўла, иккинчи марта қисман насл беради. Биринчи учиши ва тухум қўйиши апрель–июнь ойларида (оқшом ва тунлари), иккинчиси – июль–сентябрь, баъзан октябрда. Қуртлари май–июнь ва август–сентябрда чақамиқ (Galium) ўсимлигида ривожланади. Тупроқнинг юқори қатламида ғумбакка айланади. Биринчи насл қисман ва иккинчи насл ғумбаклари тўлиқ қишлайди.
Яшаш маконларида дарахт ва буталарнинг кесиб ташланиши, пичан тайёрлаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтрилмаган.
Китоб, Чотқол қўриқхоналари ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган.